Украина
инқирози, Қиримнинг халқаро ҳуқуқларга зид равишда Россия таркибига қўшиб
олиниши Россиядаги кўпчилик турли қарашдаги кучларнинг Путин атрофида
бирлашишига ва унинг рейтинги кўтарилишига сабаб бўлди.
Руслар
гўё ўзларига қарши чиқаётган дунё олдида бирлашаётгандек эди. Олдин Путиннинг
ашаддий рақиби бўлган сиёсатчи ва твиттердаги фаоллар ҳам Путин ғоялари остида
Қиримни янги тушган келинчакдек ҳимоя қила бошлашди.