пятница, 8 июля 2016 г.

Йўқлаганларга

Ассалому алайкум,

Каминани йўқлаганлаганлар раҳмат!

Мен Аллоҳнинг ҳифзу паноҳида эсон омон юрибман. Твиттердаги zokiruzbek@ аккаунтимни ёпиб ташлаганман.

Фэйсбукдаги саҳифамга кирмаганимга анча бўлган экан, қайсидир инсофга келгур саҳифамни бузиб бошқа почтага йўналтириб юборибди ).

Кейин бошқа саҳифа очиб қўйдим.

https://www.facebook.com/zokirbek.urinov.7

Барчангизни Аллоҳ паноҳида сақласин.

вторник, 25 марта 2014 г.

Уйқудаги мушук




Украина инқирози, Қиримнинг халқаро ҳуқуқларга зид равишда Россия таркибига қўшиб олиниши Россиядаги кўпчилик турли қарашдаги кучларнинг Путин атрофида бирлашишига ва унинг рейтинги кўтарилишига сабаб бўлди. 

Руслар гўё ўзларига қарши чиқаётган дунё олдида бирлашаётгандек эди. Олдин Путиннинг ашаддий рақиби бўлган сиёсатчи ва твиттердаги фаоллар ҳам Путин ғоялари остида Қиримни янги тушган келинчакдек ҳимоя қила бошлашди.

воскресенье, 23 марта 2014 г.

Сталин, товуқ ва халқ

Айтишларича, Сталин ўзининг яқин сафдошларини бир ерга йиғибди ва “Ҳаммангиз халқни қандай бошқариш керак деб бошингизни оғритасиз. Қуёш остида қанча хақ бўлса ҳаммаси бир одамдек менинг кўзимга қараб турса, кўзимни қиссам ҳаммаси қисса, очсам ҳаммаси очса. Мен уларнинг барчасига Худодек бўлсам, дея орзу қиласиз. Подшоҳ Яратганнинг ердаги сояси деб бекорга айтилмаганку”, дебди.

вторник, 25 февраля 2014 г.

Россия таркибига кирамизми?



23 феврал куни Ўзбекистоннинг интернетдаги ёшу қариси бир бирини зўр бериб Қизил армия ташкил топган кун билан табриклаб ётганда, Россия томондан ушбу ўлка аҳолисига “мужда” йўлланди.

понедельник, 10 февраля 2014 г.

Губерниев синдроми

Ўрис шарҳловчиси Сочидаги қишки олимпиада ўйинлари очилишида Ўзбекистонни Тожикистон деб атадию балоларга қолди. Дмитрий Губерниев буни атайин ёки адашиб қилгандир, бизга номаълум. Аммо ижтимоий тармоқлар орқали ўзига бўлган ҳужумдан сўнг “адашдим, мен гумроҳни кечиринглар”, деб йиғлаб юборди.

Губерниевнинг адашиши интернетдаги ўзбекистонликларнинг том маънода портлашига олиб келди дейиш мумкин. Шундай тасаввур пайдо бўлдики, гўё биздаги ҳамма муаммоларга жавобгар шахс топилгандек бўлди.

суббота, 25 января 2014 г.

Парчалар




Жияним Россияда нақд уч йил юрди. Биринчи йили бекорга кетди. Иш тополмади, иш топса пул беришмади. 2 йил яхшигина ишлади. Қайтиб келиб бор топганини бир кунда тўйга сарфлади. Яна қариндошлардан қарз ҳам бўлиб қолди.

суббота, 11 января 2014 г.

Йўқотганларимиз ва топганларимиз




Совет Иттифоқ ўлкасининг ҳар бир бурчагида учратиш мумкин бўлган колхоз ва совхоз деган аҳоли яшаш пунктларидан бўламан сўрасангиз.

Оддий бир совхозда: кинотеатр, маданият саройи, ҳаммом, 3 та болалар боғчаси, бир ўрис тилли ва бир ўзбек тилли мактаб ҳамда техникум бўларди.

Совхоз асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган бўлса ҳам у ердаги шароитлар унча мунча шаҳарлардан кам бўлмасди.